Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 7 апрель куни Қозоғистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаевни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, элчи вазирга ишонч ёрлиғининг нусхасини топширди.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Давлатлараро алоқаларнинг барча соҳаларидаги босқичма-босқич ва изчил ривожланиши Ўзбекистон-Қозоғистон олий даражадаги мунтазам мулоқотига асосланиши таъкидланди.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкорларидан биридир. 2015 йил якунларига кўра ўзаро савдо айланмаси 3 млрд АҚШ долларидан ошганлигини кўрсатди. Томонлар транспорт, коммуникация ва транзит соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларининг руҳий яқинлиги ва кўп асрлик тарихига асосланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалалари икки томон кун тартибида муҳим ўрин тутади.

Шунингдек, учрашувда бўлажак икки томонлама сиёсий учрашувларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.