Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Хитой Халқ Республикаси гранти доирасида Smart Classroom ва «Инновацион банк ўқув хонаси» аудиториялари фойдаланишга топширилди.

Университетдан олинган хабарга кўра, «Ақлли синф» электрон доска, проектор, сенсорли монитор, камера, овоз ёзиш мосламаси, сканер ва планшетлар билан таъминланган. Эндиликда талабалар ўтилган дарсни уйга борганда ҳам қайта кўриб, уни ўзлаштириш бўйича мустақил ишлашлари мумкин.

«Инновацион банк ўқув хонаси» эса банк иши мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган талабалар назарий билимларининг амалиёт билан боғлиқлигини такомиллаштириш мақсадида яратилган. Унда талабалар дарс жараёнида онлайн тизимда банк операциялари, товар ва фонд биржалари индексларининг даврий ҳолатини кузатиб боришлари мумкин.