РИА Новости — Эндиликда оммавий WhatsApp мессенжери фойдаланувчиларининг барча хабарлари шифрланади, дейилади илованинг расмий блоги хабарида.

2014 йилдан мессенжерда шифрлаш фақатгина индивидуал матнли хабарлар учун амалда эди. Овозли қўнғироқлар ёки фотосурат ва видеоёзувли жўнатмалар эса қисман ҳимояланганди.

Эндиликда иловада барча турдаги хабарлар (матнли, аудио, видео ва бошқа файллар) ҳамда гуруҳ чатлари автомат тарзда тўлиқ шифрланади.

Айни пайтда WhatsApp фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошган.