Сешанба куни 17:12 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг маркази Тошкентдан 310 км узоқликда, Қашқадарё вилояти ҳудудида бўлган.

Пойтахт сейсмология марказининг «Газета.uz»га хабар беришича, ер ости силкинишининг кучи Қарши ва Самарқандда 3-4 балл, Жиззахда 3 балл ҳамда Термиз ва Навоийда 2 баллни ташкил этди. Тошкентда зилзила сезилмади.

Шаҳрисабз ва Китоб шаҳарлари ўртасида жойлашган ўчоқда зилзила магнитудаси 5 ни ташкил этди.