Ўзбекистон бош прокурори буйруғи билан Шерзод Облоқулов 29 мартдан беш йил муддатга Сирдарё вилоят прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг «Ҳуқуқ» нашри хабар қилди.

Шерзод Облоқулов (1980 йилда туғилган) — Тошкент давлат юридик институти битирувчиси (2002 йил).

2013 йилдан Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, унгача — 2011 йилдан — Навоий вилояти Хатирчи тумани прокурори, аввалроқ — 2007 йилдан — Бош прокуратурада бошқарма прокурори ва бошқарма катта прокурори лавозимларида фаолият кўрсатган.

Вилоятнинг аввалги прокурори Яхшибой Очилов эди.