Адлия маслаҳатчиси Музаффар Абдурахманов беш йил муддатга Фарғона вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Бош прокуратура сайтининг хабар беришича, бу ҳақдаги буйруқ 31 март куни бош прокурор томонидан имзоланган.

Бунга қадар Музаффар Абдурахманов Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. У яқиндагина Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Баҳодир Пўлатов ўрнида фаолият бошлади.