Ўзбекистон ички ишлар вазири буйруғи билан Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармасига подполковник Муҳиддин Жўраев бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВнинг «На посту» нашрида хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Муҳиддин Жўраев 2014 йилнинг кузидан буён Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ИИБ раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.