Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси бош котиби Омон Гафуров Россия Паралимпия қўмитаси таклифига биноан Москвага ташриф билан келди. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати хабар берди.

Омон Гафуров Россия Паралимпия қўмитаси раиси Владимир Лукин ҳамда паралимпия спортининг қатор масъул вакиллари, мураббийлар ва спортчилар билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия паралимпия тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик, енгил атлетика, сузиш, дзюдо, ўқ отиш ва оғир атлетика бўйича ўқув-машғулот йиғинларини ташкиллаштириш ва мураббийларни жалб этиш борасида фикр алмашдилар.