Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Франк-Вальтер Штайнмайер 30 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашув ва мамлакат ҳукуматида музокаралар ўтказиш ўрин олган бўлиб, уларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар муҳокама қилинади.