Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатининг Осиё қитъаси саралаш мусобақалари иккинчи босқичи доирасидаги сўнгги учрашувини Баҳрайн терма жамоасига қарши ўтказди, хабар берди ЎзА.

Сешанба куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган учашувда Ўзбекистон жамоаси Сардор Рашидовнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Ўзбекистон 21 очко билан H гуруҳида биринчи ўринни сақлаб қолиб, ҳал қилувчи саралаш босқичига йўлланма олди. Бу босқичга апрель ойида қуръа ташланади.