«Наврўз» нашриёти «Toshkentning tabarruk ziyoratgohlari» китобини нашрдан чиқарди. Ушбу китоб Тошкентнинг 2200 йиллик юбилейига бағишлаб чиқарилган «Тошкентнома» (2004, 2009) китобининг давоми сифатида яна тўлиқ маълумот билан бойитилган, дея хабар бермоқда «Ўзбектуризм» компанияси матбуот хизмати.

Рисолада ҳозирги Тошкент ҳудудида яшаб, фаолият олиб борган илм-фан, маърифат ва маданият ривожига ҳисса қўшган олимлар, азиз авлиёларнинг ибратли ҳаёти, уларнинг фикрлари ва ҳикматлари баён қилинган. Китобда Қаффол Шоший, Занги Ота, Чўпон ота каби тарихий шахслар ҳақида маълумотлар келтирилган.

Китоб сўнггида — "Тошкентдаги азиз инсонларнинг пайгъамбаримизга қадар бўлган шажаралари ҳамда «Кўҳна Тошкентнинг даҳа ва дарвозалари ҳаритаси» илова қилинган.

Рисола муаллифлари бир қатор тарихшунос олимлар, меъморий ёдгорликлар мутахассислари, археолог ва манбашунослар кўмаги билан ҳозиргача сақланиб қолган ёзма манбалар ва оғзаки ривоятлар асосида тўпланган.

Яқин кунларда китобнинг рус ва инглиз тилидаги таржималари ҳам сотувга чиқарилади.