29 мартдан 12 майга қадар Ўзбекистон пойтахтининг бир қатор туманларида совуқ сувнинг ўчирилиши ва сув ўтказиш тизимларида босимни пасайтириш режалаштирилган. «Сувсоз» корхонасининг хабар қилишича, бу таъмирлаш-профилактика ишларининг бошланиши ҳамда баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик билан боғлиқ.

Сув ўчирилган жойларга сув ташувчи машиналар юборилади. Маълумотлар учун телефон рақамлари: 2561095, 2525578 ва 2526008.

Совуқ сув ўчирилиши бўйича тўлиқ режа-жадвал билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.