KOICA Ўзбекистонда сув манбалари бошқариш бўйича лойиҳани амалга оширишда кўмаклашади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) 22 март куни Ўзбекистонда АКТни жорий этиш асосида сув ресурсларини бошқаришнинг интеграциялашган тизимини яратиш бўйича мастер-режани ишлаб чиқиш ва синов лойиҳасини амалга ошириш юзасидан протоколни имзолашди.

KOICA вакилининг хабар қилишича, тўрт йилга мўлжалланган лойиҳанинг қиймати 7 млнд АҚШ долларини ташкил этиб, уни жорий этишдан кўзланган мақсад сув ресурсларини бошқариш соҳасида Smart-Water тақсимлаш тизимига асосланган корейс тажрибаси ва ноу-хауларини етказиш йўли билан Қишлоқ ва сув хўжалиги ходимларининг техник ва маъмурий салоҳиятини оширишдан иборат.