Тошкент шаҳар ҳокими 22 март куни пойтахтда 2015-2016 йилги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисидаги қарорга имзо чекди, хабар қилди шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Хужатга кўра, 23 мартдан бошлаб шаҳардаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш якунланади.

Қарорда «Тошиссиққуввати», «Тошкент иссиқлик электрмаркази», «Toshkent issiqlik markazi» корхоналари, туман ҳокимликлари ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига кейинги иситиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш бўйича топшириқлар ҳам берилган.