Сирдарё вилоятининг икки туманининг ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВнинг «Постда» газетаси.

Мирзаобод туман ИИБ бошлиқлигига подполковник Элёр Абдуллаев тайинланди, Ховос туман ИИБга эса майор Илёс Эрбўтаев раҳбар бўлди.