Сешанба куни Брюссель аэропортнинг учиш залида иккита портлаш содир бўлди, хабар берди РИА Новости. Терминал биносининг олд томонида бир қисм ойналар синиб тушган. Йўловчилар эвакуация қилинди. Барча парвозлар бекор қилинди.

Яна иккита портлаш Бельгия пойтахти метросининг Maalbeek ва Schuman бекатларида рўй берди. Бешинчи портлаш кўчаларнинг бирида содир этилди.

Аэропорт ва метродаги портлашлар оқибатида 21 нафар киши ҳаётдан кўз юмган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.