21 март куни Ўзбекистонда табиатнинг уйғониши ва янги йилнинг бошланишини ўзида ифода этган Наврўз байрами кенг нишонланди. Байрам арафасида шаҳар ва қишлоқлар безатилиб, бутун республика миқёсида тантаналар, байрам сайллари бўлиб ўтмоқда. Одамлар анъанавий баҳорий таомлардан сумалак, ҳалим, кўксомса ва бошқаларни тайёрлаб, бир-бирига улашмоқда. «Газета.uz» таҳририяти ҳам ўз ўқувчиларини байрам билан муборакбод этиб, уларни баҳорий Тошкент фотосуратлари жамланмасидан баҳра олишга таклиф этади.

Фото