Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Россия Президенти Владимир Путинга инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган Ростов-Дондаги Boeing-737-800 самолётининг ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўз мактубида мамлакат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, самимий ҳамдардлик билдирди.

Шанба куни рўй берган flydubai лайнерининг ҳалокати оқибатида 62 киши (рўйхат) ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг аксарияти россияликлар бўлиб, орасида 17 бошқа мамлакат фуқаролари ҳам бор, жумладан, битта Ўзбекистон фуқароси.