Халқаро савдо-сотиқ бўйича Украина маҳкамалараро комиссияси Ўзбекистондан импорт қилинадиган автомобилларга қўйилган махсус божни бекор қилди. Бу ҳақда пайшанба куни «Урядовий курьер» («Ҳукумат курьери») газетаси хабар қилди.

Автомобиллар божхона нархининг (кодлари УТК ТИФ 8703 21 10 00, 8703 22 10 00 ва 8703 23 19 10) 12,12 фоиз миқдоридаги махсус бож ўтган йилнинг 5 декабрида жорий этилган эди.

Февраль ойида Ўзбекистон Украинадан кириб келаётган маҳсулотларга нисбатан 1 июлда татбиқ этилган қўшимча импорт йиғимини бекор қилгани тўғрисида хабар берилган эди.