РИА Новости — Бразилиянинг амалдаги президенти Дилма Роуссеффнинг сиёсий «чўқинтирган отаси» ҳисобланадиган собиқ президент Инасиу Лула да Силва унинг маъмуриятини бошқарадиган бўлди, дея хабар бермоқда Рейтер агентлиги.

Шундай қилиб да Силва Petrobras нефть компанияси билан боғлиқ порахўрлик иши бўйича суд таъқибидан чекланган иммунитетга эга бўлди. Ҳукумат аъзоларига қарши очилган ишларни фақатгина мамлакат олий суди кўради.

Собиқ президентни янги лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарор мухолифатнинг кескин норозилигини келтириб чиқарди, Роуссефф эса мамлакатнинг собиқ раҳбарини терговдан ҳимоя қилишга ҳаракат қилаётганликда айланмоқда. Бунга жавобан президент «Луланинг ҳукуматда экани уни мустаҳкамлашини» айтиб ўтди, хабар қилди Франс Пресс.

Март ойи аввалида Бразилия федерал полицияси Petrobrasдаги порахўрлик иши тергови доирасида собиқ президент уйида тинтув ўтказган эди. Да Силванинг ўзи сўроқ учун қўлга олинган, орадан уч соат ўтиб қўйиб юборилганди. Полиция маълумотларига кўра, мавжуд далиллар Луланинг сайловолди кампанияси ва унинг сиёсий партияси харажатларини молиялаштиришда жиноий йўл билан топилган даромадлардан ҳам фойдаланилган. Амалдаги президент Роуссефф ҳам айни шу партиядан сайланган.