15 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Рашид Алимов билан учрашди. ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда ШҲТ кун тартиби масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Вазир Ўзбекистон раислиги доирасида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТнинг асосий тадбирларига тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳабар берди.

ШҲТ бош котиби Ўзбекистоннинг жорий раислиги ва Тошкент шаҳрида июнда бўладиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши чоғида имзоланиши режалаштирилаётган ҳужжатлар ташкилотнинг 15 йиллик тарихида муҳим босқич нуқта бўлиши ва кўп томонлама ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиши кераклигини таъкидлади.