Миср ҳукумати вакиллари шаҳарнинг пойтахтни кўчириш бўйича тажрибасини ўрганиш мақсадида Остона (Қозоғистон)га ташриф буюрди, хабар берди РИА Новости.
Миср ҳукумати 20 миллионлик мегаполисда аҳоли зичлиги ортиб кетгани сабабли 2015 йилда пойтахтни Қоҳирадан 45 км шарқда янгидан барпо этиш режаси тўғрисида маълум қилган эди.
Ҳукумат режасига кўра, янги барпо этилаётган шаҳар ҳудуди Сингапур майдони билан тенг бўлади. Мамлакат маъмурий марказида эса 5 миллион кишининг яшаши кутилмоқда.
Лойиҳанинг биринчи навбати 45 млрд долларга баҳоланиб, етти йил давомида амалга оширилади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Миср вакиллари 1998 йилда Қозоғистон пойтахтига айлантирилган Остонани кўриб чиқиб, шаҳар мэри Адилбек Жаксыбеков билан учрашди.