UMS ва «Газета.uz» сайти Россия-Ўзбекистон телекоммуникация компаниясининг раҳбарияти билан «бевосита алоқа»ни йўлга қўймоқда.

Ҳафта давомида — 18 мартгача — сизлар UMS мобил оператори фаолиятига доир саволларингизни беришларингиз мумкин. Саволларни ушбу хабарга изоҳ сифатида, шунингдек, Facebook ижтимоий тармоғидаги UMS ва «Газеты.uz» саҳифалари орқали бериш мумкин.

Тарифни қандай тўғри танлаш мумкин? Call-марказга тушган талабномалар қанча муддат давомида кўриб чиқилади? Телефонингизни йўқотиб қўйганингизда нима қилишингиз керак? «Ҳисобни деталлаштириш» нима ва уни олиш қийинми? LTE қачон ишга тушади? UMSнинг келажакдаги режалари қанақа?

«Бевосита алоқа» — бу сизни қизиқтираётган мавзу бўйича изоҳни йирик компаниянинг бевосита раҳбарларидан олиш имконияти. Жамият билан бундай алоқа — унинг эҳтиёжларидан бохабар бўлишнинг энг мақбул йўли бўлса керак. Чунки айнан бефарқ бўлмаган ва фаол инсонлар мобил оператор интилаётган талабларга мосликни яратадилар.

Муҳим ва энг қизиқарли саволларга батафсил жавоблар «Газета.uz»да 24 март куни эълон қилинади. UMS компанияси «бевосита алоқа»нинг барча иштирокчиларига ташаккур изҳор этади.