Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 4 мартдаги фармойишига мувофиқ, мамлакатда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги бошланди, хабар қилди ЎзА.

Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси маълумотига кўра, пойтахт маҳаллалари, хиёбонлари, кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофига март ойида 300 минг тупдан кўпроқ дарахт, бута ва гул кўчатлари экиш режалаштирилган.

Чоршанба куни Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида экологик акция ўтказилди. Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда санъаткорлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Акция доирасида 22 гектар майдонни эгаллайдиган боққа мевали ва манзаралари дарахт кўчатлари экилди.