Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтган паралимпия дзюдоси бўйича Гран-прида Ўзбекистон номидан иштирок этган учала нафар спортчи медаллар эгасига айланди, дея хабар қилди Миллий паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати.

Ўткир Ниғматов (-66 кг вазн тоифаси) финалда 2012 йилги Паралимпия ўйинлари ва 2014 йилги жаҳон чемпионати ғолиби украиналик Давид Хорава устидан ғалабага эришиб, олтин медални қўлга киритди.

Ширин Шарипов (+100 кг) бронза медалига сазовор бўлди, Севинч Саллаева эса (-52 кг) — кумуш медалга.

5-6 март кунлари бўлиб ўтган мусобақада дунёнинг 20 давлатидан 250 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.