Ўзбекистонда Пенсионерлар уюшмаси ташкил этилди, хабар қилди ЎзА. Унинг таъсис съезди ноябрда бўлиб ўтган, 26 февралда эса Адлия вазирлиги янги уюшмани давлат рўйхатидан ўтказган.

Пенсионерлар уюшмаси кекса авлоднинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳаллалар, оилаларда тинчлик-тотувлик, осойишталик, соғлом муҳитнинг барқарор бўлишини таъминлаш, ёрдамга муҳтож кексаларга ижтимоий кўмаклашиш, пенсионерларнинг соғлиғини тиклаши учун даволаниши, мазмунли дам олишини ташкил этиш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшишни ўз олдига вазифа қилиб қўйган.

Уюшма ҳузурида пенсионерларни қўллаб-қувватлайдиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ҳам мўлжалланган.