Beeline алоқа оператори Тошкент шаҳридаги қатор таълим масканларида Wi-Fi хизматини ишга туширди.

Компания матбуот хизматининг хабар қилишича, сервис Тошкент автомобиль-йўллар институти, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети, Тошкент аграр университети ва Беньков номидаги Республика рассомлик коллежида мавжуд.

Хизматдан фақат Beeline абонентлари фойдаланиши мумкин. Тариф — соатига 50 цент, трафик чекланмайди.