Тошкентда давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати доирасида 12 февраль куни иккинчи тур ўйинлари старт олди. Унда "А" ва "В" гуруҳларида жамоалар ўзаро майдонга тушди, хабар қилди Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олиб борди ва 2:1 ҳисобида қийин, аммо муҳим ғалабага эришди. Ҳар икки голни Дилшод Рахматов киритди.

Ушбу ғалаба Хосе Мария Мендез бошчилигидаги жамоанинг чорак финалга йўл олишини таъминлади. Икки турдан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳисобида 6 очко мавжуд, ва энди рақибларда бу миқдорда очко тўплаш имконияти мавжуд эмас. Ўзбекистон жамоаси гуруҳ ғолиби сифатида "В" гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритадиган жамоага қарши чорак финал учрашувини ўтказади.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Саудия Арабистони терма жамоаси Ливан билан 3:3 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.

"В" гуруҳи доирасидаги ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди: Хитой-Эрон — 0:7; Иордания-Ироқ — 3:4.