Ўзбекистон Президентининг 12 февралдаги қарорига мувофиқ 5 март шанба дам олиш куни 7 март душанба кунига кўчирилди, хабар қилди ЎзА. 5 март иш куни деб эълон қилинди.

Қарор Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш муносабати билан аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида қабул қилинди.