«Ўзавтосаноат» компанияси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган GM Uzbekistan автомобиль заводида ишлаб чиқариш тўхтатилгани сабабларига изоҳ берди.

«Заводда ишлаб чиқариш тўхтатилиши йиллик профилактика режаси ҳамда янги T250 (Aveo) лойиҳаси бўйича конвейерни ишга тушириш билан боғлиқ», — дейилари расмий хабарда.

Компаниянинг таъқидлашича, заводда тўлиқ иш жараёни кейинги ҳафтадан бошланади.