Ўзбекистон Президентининг 5 январдаги қарорига мувофиқ, Маҳаматносир Қодиров Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат ҳокимияти портали хабар бермоқда.

Бундан аввал Маҳаматносир Қодиров Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида ишлади.