КХДРда навбатдаги ядро синовлари ўтказилгани Ўзбекистонда ташвиш билан қабул қилинди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлари вазирлиги қошидаги «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар қилди.

Синовлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларининг қўпол равишда бузилиши билан бирга Корея яриморолида тинчлик ва ўзаро ишончни ўрнатиш юзасидан жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларига қарши бориш ҳисобланади, дейилади хабарда.

«Марказий Осийода ядро қуролидан холи ҳудудни барпо этишнинг ташаббускори сифатида Ўзбекистон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома қоидаларига қатъий риоя этилишининг тарафдори бўлгани ҳолда Пхеньянни кескинлик кучайишига олиб борадиган ҳамда минтақадаги ва, умуман, дунёдаги хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳлика ҳисобланадиган бузғунчилик ҳаракатларини тўхтатишга чақиради», — таъкидланади хабарда.