Президент Ислом Каримов 20 январь куни «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонунга имзо чекди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 17 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган Божхона кодексининг янги таҳрири қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, яъни 21 апрелдан бошлаб кучга киради.

Қонунда Вазирлар Маҳкамасига 2016-2017 йиллар давомида Божхона кодекси нормаларининг амал қилиши ва самарадорлиги мунтазам равишда ва ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминлаш, зарур бўлган ҳолларда кодекснинг айрим нормаларини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритиш юкланди.

Амалдаги Божхона кодекси 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган ва 1998 йил 1 мартдан кучга киритилган.