«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2015 йилда 20,7 миллион йўловчи ташиди. Йўловчи айланмаси ҳажми 3,793 миллиард йўловчи-километрни ташкил қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Темир йўл станцияларидан 67,7 миллион тонна юк ташилди. Экспорт хизматлари кўрсаткичи 347,7 миллион АҚШ доллар миқдорига тенг бўлди.

«Ўзбекистон темир йўллари» тизимидаги саноат корхоналарида таққослама нархларда 388,2 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми 323,8 миллиард сўмни ташкил этди.

Инвестиция дастури доирасида 17 та лойиҳа бўйича 755,16 миллион АҚШ доллари миқдорида капитал маблағлар ўзлаштирилди.

2015 йилда 240 км темир йўл реабелитация қилиниб, 98,5 км янги темир йўл қурилди. 05 та локомотив секциялари таъмирланиб, 1258 та вагоннинг хизмат муддати узайтирилди.

Қуюв механика заводида янги 50 та ёпиқ ҳамда 278 та ярим очиқ вагон шлаб чиқарилди. Андижон механика заводида тўрт ўқли янги вагон цистерналарини ишлаб чиқариш давом эттирилди.

Йил давомида 50 дона янги вагон-цистерна ва 272 ярим очиқ вагон ишлаб чиқарилди.