Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар қилинган.

Республика онкология илмий марказининг янги раҳбари этиб Мирзағолиб Тилляшайхов тайинланди. У аввал Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказига раҳбарлик қилган.

Аъзам Ибодуллаев эса Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.