Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Telegram мессенжери учун расмий бот (@mehnatbot)ни ишга тширди.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, ботда қуйидаги функциялар мавжуд: энг кам ойлик иш хақи ҳақида маълумот олиш, маош ҳисоблагич ва ариза бланкларини юклаб олиш.

Маош ҳисоблагич ёрдамида разряд киритганда тариф коэффициенти ва маош хисоблаб берилади.

Ариза бланклари функцияси орқали вазирлик тизимида ишлатиладиган ариза бланкларини юклаб олиш мумкин.