Шу йил ўзининг 15 йиллигини нишонлайдиан Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити Тошкентда 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин билан бўлган учрашувда 31 декабргача ШҲТ бош котиби лавозимини эгаллаб келган Дмитрий Мезенцев маълум қилди.

Ўтган йили ёзда Уфа шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммитидан сўнг ташкилотдаги раислик Россиядан Ўзбекистонга ўтган эди.

Январдан бошлаб ШҲТ бош котиби бўлиб Тожикистон вакили Рашид Алимов ишламоқда.