12 январь куни Истанбул шаҳрида юз берган теракт қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Бу ҳақда, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасининг маълумотларига таяниб, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулнинг Султонаҳмад майдони ҳудудида содир бўлган кучли портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди. Қурбонларнинг аксар қисми чет элликлардир.