Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг бош биноси мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди, хабар берди ЎзА. Таъмирлаш ишларига 13,15 млрд сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Университет ректори Мурод Жуманов сўзларига кўра, олий таълим муассасасида иккита ўқув биноси, ахборот-ресурс маркази, иккита талабалар ётоқхонаси реконструкция қилиниб, 24х42 ҳажмдаги спорт мажмуаси янгидан бунёд этилади.

Бугунги кунда университетнинг 10 факультетида 7800 дан зиёд талаба-ёшлар таҳсил олмоқда.