14-15 декабрь кунлари Тошкент Темирйўл муҳандислари институтида темирйўл транспортида ресурсларни тежаш технологияларини жорий этиш масалалари бўйича конференция ташкил этилади, деб хабар қилади «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси.

Конференцияда ташиш жараёнини ташкил этиш ва бошқаришда, темир йўл ҳаракат таркибидан фойдаланишда ва таъмирлашда, йўл хўжалиги ва қурилишда, темир йўл транспорти автоматикаси, электр алоқаси ва энергия таъминотида ва темир йўл транспортининг молия-иқтисод соҳасида ресурсларни тежаш технологиялари масалалари муҳокама қилинади.

Конференциянинг ялпи ва шўъба мажлисларида «Ўзбекистон темир йўллари», лойиҳа, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ташкилотлари, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар транспорт олий таълим муассасалари вакилларининг маърузалари кўзда тутилган.