6 ноябрь куни Тошкент ҳокимлиги ахборот хизмати шаҳарда ноябрь ойида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини жадвалини эълон қилди.

1. Чилонзор тумани, Муқимий кўчасида Dream Constraction МЧЖ ўрта босимли газ тармоқларини ётқизмоқда. Ишни тугатиш муддати — 9 ноябрь.

2. Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача 12-Трестнинг СУ-50 ОАЖ қурилаётган «Ҳаят» меҳмонхонаси биноси учун босқичма-босқич ўрта босимли газ тармоқларини ётқизмоқда. Ишни тугатиш муддати — 26 декабрь.

3. Яккасарой тумани, КҲАЙ (Х.Умарова) кўчасида 4-таъмирлаш қурилиш-йиғиш бошқармаси МЧЖ иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизмоқда. Ишни тугатиш муддати — 21 ноябрь.

4. Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчасида 4-таъмирлаш қурилиш-йиғиш бошқармаси МЧЖ иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизмоқда. Ишни тугатиш муддати — 12 ноябрь.

5. Учтепа тумани, ТҲАЙ кўчасида 4-таъмирлаш қурилиш-йиғиш бошқармаси МЧЖ иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизмоқда. Ишни тугатиш муддати — 12 ноябрь.

6. Шайхонтоҳур тумани, Генерал Узоқов кўчасида 4-таъмирлаш қурилиш-йиғиш бошқармаси МЧЖ иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизмоқда. Ишни тугатиш муддати — 22 ноябрь.

7. Учтепа тумани, Саккокий, Маҳорат ва Шароф кўчалари бўйлаб ToshShahETK ташкилотига тегишли катта кучланишли кабель тармоғини ётқизилмоқда. Ишни тугатиш муддати — 1 декабрь.

Рўйхатга видеокузатув камералари ўрнатиш ва трамвай йўлларини ковлаб олиш ишлари бажарилаётган кўчалардаги қазиш ишлари киритилмаган.

Қайд этиш жоизки, пойтахт кўчаларидаги таъмирлаш ишлари ҳайдовчилар учун шинанинг ёрилиши, чуқурчаларга тушган дискларнинг шикастланиши сингари майда кўнгилсизликлар ва жиддий фалокатларга сабаб бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Ўтган ҳафтада бир неча машина Зиёлилар кўчасида ковланган хандаққа (чуқурлиги бир қаватли уйча келади) тушиб кетди. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга қараганда, жароҳат олганлар бор. Вазият жиддийлигига қарамай, бир неча кундан бери хавфли участкада йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилмади.

Кейинги ойларда ҳукумат қарори билан трамвай излари йиғиштириб олиниб, ажратгич ва янги ёритиш устунлари ўрнатилаётган кўчаларда ҳам турли ЙТҲ рўй бермоқда. Масъул ташкилотлар Йўл ҳаракати қоидаларини писанд қилмаяпти, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари эса завфли участкалардаги қатновни четдан кузатиб турибди.

«Йўлларда таъмирлаш ишларини бажаришга жавобгар мансабдор ва бошқа шахслар ишлар олиб борилаётган жойда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга мажбурдирлар».
«Бундай жойлар, шунингдек, йўлдан ташқарига олиб чиқиш имконияти бўлмаган иш бажармаётган йўл машиналари, қурилиш материаллари, қурилма ва шунга ўхшашлар тегишли йўл белгилари, йўналтирувчи ва тўсувчи мосламалар билан, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмаслик шароитида эса қўшимча қизил ёки сариқ чироқли ишоралар билан белгиланиши керак».
«Таъмирлаш ишлари тугаллангандан сўнг йўлларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз харакатланиши таъминланган бўлиши керак».
Ўзбекистон Йўл ҳаракати қоидаларидан кўчирма

Фото

Зиёлилар кўчасининг бир неча жиддий ЙТҲга сабаб бўлган участкаси.

Зиёлилар кўчасидаги хандақлардан бири.

Тараққиёт ва Мирзо Улуғбек кўчалари чорраҳасидаги хандақ. Таҳририятга ушбу ҳандаққа камида битта автомобиль тушиб кетгани маълум, лекин шунинг ўзи ҳам жиддий муҳокама ва шошилинч чоралар кўриш учун етарли.

Автомобиль ва жамоат транспорти ҳайдовчилари ушбу чорраҳадан ўтаётганда жуда эҳтиёт бўлиши керак.

На огоҳлантириш белгилари, на ғов ва на сигнал чироқлари бор.

Зиёлилар кўчасидаги сингари бу ерга ҳам белгилар нотўғри қўйилган.

Чорсу майдони атрофи. Суратни сайтимиз ўқувчиси юборган.

Хавфсизлик учун масъул шахсларнинг бепарволиги сабабли бефарқ бўлмаган фуқаролар қўлидан келгунча чора кўришга мажбур бўлмоқда. Суратни сайтимиз ўқувчиси юборган.

Чорсу бозори атрофидаги ЙТҲдан бири. Суратни сайтимиз ўқувчиси юборган.

Чорсу бозори атрофидаги ЙТҲдан бири. Суратни сайтимиз ўқувчиси юборган.