9-13 ноябрда Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада INFOLIB-2015 IV Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтади, дея хабар қилинади кутубхона вебсайтида.

«Бетгерхонлик-2015» давра суҳбати, «Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси-2015» танлови каби касбга оид тадбирлар билан бирга тақдимотлар, ижодий учрашувлар, китоб-расмли кўргазмалар, маҳорат дарслари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун адабий, коллеж ва лицей ўқувчилари учун эса мусиқий викториналар ташкил этилади.

Ҳафталик доирасида ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари ва бошланғич синф ўқувчилари учун ахборот маданиятини ва медиа саводхонлигини шакллантириш бўйича маҳорат дарслари, Миллий кутубхона мусиқа фондида сақланаётган нодир грампластинкалар кўргазмаси, хорижий адабиётлар кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ўша кунлари жамоат, ёшлар, халқаро ва ижтимоий ташкилотлар тақдимотлари, халқ амалий ҳунармандчилиги йўналишлари бўйича тренинглар ва маҳорат мактаблари, шунингдек, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолияти билан яқиндан таништирувчи мавзули экскурсиялар уюштириш режалаштирилмоқда. 

INFOLIB-2015 ҳафталиги дастури