Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Раънохон Омонова XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди, деб хабар қилади ЎзА.

Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтаётган Гран-при мусобақасида Ўзбекистон чемпиони Раънохон Омонова комплекс усулда сузишда 2 дақиқаю 13,08 сония натижа қайд этди (Олимпиадага йўлланма олиш нормаси — 2:14,20).

Гран-при мусобақасининг навбатдаги босқичи 6-7 ноябрь кунлари Дубайда ўтказилади.