3 ноябрь куни Ўзбекистоннинг янги элчиси Фурқат Сиддиқов Покистон Президенти Мамнун Ҳусайнга ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида М.Ҳусайн Покистоннинг Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорлигини, аввало икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация алоқаларини кенгайтириш масалаларини чуқурлаштириш истиқболларига тўхталиб ўтди.

Покистон раҳбари икки томонлама парламентлараро ва ижтимоий-маданий алоқаларни мустаҳкамлашга, шунингдек, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам қизиқиш билдирди.