Профилактик эмлаш миллий тақвимига кўра, Ўзбекистонда 2 ноябрдан пневмококк инфекциясига қарши эмлаш бошланди, деб хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Превенар 13 вакцинаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасалари эмлаш пунктларида 2, 3 ва 12 ойлик болаларнинг мушаги орасига юборилади

Мутахассисларнинг фикрича, вакцина таъсири болаларда енгил ўтади ва 10 йилдан кам бўлмаган муддатга фаол иммунитет ҳосил қилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцинанинг хавфсизлиги ва яроқлилигини кафолатлайди. Болалар бепул эмланади.