З ноябрь куни Руминиянинг Тошкентдаги элчихонасида ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

30 октябрда Бухарестдаги Colectiv тунги клубида содир бўлган ёнғин оқибатида 32 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар хотирасига хотирасига Руминияда 3 кунлик мотам эълон қилинди.

РИА Новостининг маълум қилишича, айни чоқда тиббиёт муассасаларида 135 нафар жабр кўрган киши даволанмоқда, улардан 88 нафарининг аҳволи ниҳоятда оғир. 

Фожиа рўй берган вақтда клубда қарийб 400 киши бўлган.