Якшанбада Мирзо Улуғбек боғида, ёмғирли об-ҳавога қарамасдан, Asia Dog Show 2015 халқаро итлар кўргазмаси бўлди. Тадбирни Alive Planet ҳайвон ишқибозлари жамияти уюштирди.

30 га яқин ит россиялик ҳакам Екатерина Королеванинг ҳукмига бешта гуруҳда саралаш учун ҳавола этилди. Сўнгра олтита кўнгилочар танлов бўлиб ўтди ва итларнинг костюми танлови томошабинларнинг олқишини олди.

Фото