Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керрини қабул қилди, хабар берди ЎзА.

Давлат раҳбари меҳмоннинг Ўзбекистонга илк ташрифи ўзаро ҳамкорликка доир кенг кўламли масалалар ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият эканини таъкидлади.

Фото: Brendan Smialowski / Reuters / Scanpix.

Учрашувда минтақавий долзарб муаммолар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди. Афғонистондаги вазият, хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

АҚШ давлат котиби самимий қабул учун Ўзбекистон Президентига чуқур миннатдорлик изҳор этиб, Америка Қўшма Штатлари раҳбарияти икки мамлакат манфаатларига асосланган муносабатларни изчил ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.