Сўнгги ойда Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан ўқувчилар «Газета.uz» фуқароларнинг пенсияларини пластик карталарга кўчириш йўлида амалга оширилаётган банк амалиётлари ҳақида бир қанча хат ва хабар олди.

Нашрнинг Тошкентдаги мухбирлари ҳам банк вакиллари пенсионерлар яшайдиган уйларга бориб, Кексаларни эъзозлаш йилида пластик карталарни бепул очиб беришни таклиф қилаётганига гувоҳ бўлди. Розилик берган пенсионерларга пластик картага пенсиянинг неча фоизини ўтказиб беришни танлаш таклиф қилинмоқда. 

Ўқувчиларнинг хатларида ҳам, тахминан, шундай саволлар бор: Пенсионерларнинг пенсияни тўлиқ ёки қисман пластик картага ўтказишга рози бўлмасликка ҳаққи борми? Пенсия тўлиқ ёки қисман мажбурий тарзда ва пенсионернинг розилигисиз ўтказилиши пластик картага мумкинми? Таҳририят вазиятга изоҳ беришни сўраб, Марказий банкка мурожаат қилди.

Марказий банкнинг расмий жавобида шундай дейилади: «Маблағлар пластик карталарга фуқароларнинг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимига пенсиянинг бир қисмини пластик картага ўтказиб бериш тўғрисидаги аризасига кўра кўчириб берилади. Шундан сўнг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими фуқароларнинг аризасида кўрсатилган пул маблағини банкка ўтказади».

Марказий банкнинг қайд этишича, Фуқаролик кодексининг 354-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузиш ёки тузмаслик ҳуқуқига эга.

Марказий банк қўшимча тарзда банклар солиқ ва маҳаллий ҳокимият идоралари билан бирга мамлакатда банк карталари ёрдамида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш бўйича бир қанча чора-тадбирларни амалга ошираётганини ҳам таъкидлади.