31 октябрь ва 1-2 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик, айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлади, деб хабар қилди Ўзгидромет. Шамол 15-20 м/с.гача кучайиши башорат қилинмоқда.

3 ноябрда ёғингарчилик бўлмайди. Ўша кунга бориб, ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича -3…-5 , кундузи +5…+7 даражагача пасаяди. Мамлакат шимолида ҳарорат кечаси -8…-10, кундузи эса 0…+2 даражагача совийди.

31 октябрь ва 1-2 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида сел келиш хавфи бор.